АҚШнинг 39-президенти вафот этди
У 100 ёшга тўлган ягона АҚШ президенти эди.
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақида The Washington Post хабар қилди.
Собиқ президентнинг ўғли Жеймс Картер отасининг ўлимини тасдиқлади, бироқ сабабини ошкор этмади. Сўнгги йилларда Картер тери саратонининг агрессив шакли билан курашётган эди.
Жимми Картер АҚШнинг собиқ президенти бўлиб, мамлакатни 1977—1981 йилларда бошқарган. У тинчликпарвар президент сифатида ном қозонди, чунки унинг даврида Исроил ва Миср ўртасида Кемп Девид келишувлари имзоланган.
Картер 100 ёшга тўлган АҚШнинг ягона президенти бўлди. У саратон касаллиги билан курашганлиги сабабли 2023 йил феврал ойидан бери даволанаётган эди.