Италия Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш учун 13 млн евро ажратади

Италия Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш учун 13 млн евро ажратади

Италия Ташқи ишлар вазирлиги Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш учун 13 миллион евро ажратилишини эълон қилди.

«Ташқи ишлар вазири Антонио Таянининг кўрсатмасига кўра, Италия Украина энергетикасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 13 миллион евро ажратди,» – дейилади Италия ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар Украинанинг «энергетика тизимларини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларида муҳим қадамдир.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: