Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашишди
Бунга БАА воситачилик қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилганини эълон қилди.
«Россия Қуролли кучларининг 150 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилди, Киевга Украина Қуролли кучларининг 150 нафар аскари топширилди. Россиялик ҳарбийлар ҳозир Беларус ҳудудида, улар тез орада Россияга юборилади», дейилади вазирлик хабарида.
Асирлар алмашинуви Бирлашган Араб Амирликлари воситачи сифатида иштирок этган. Украина томони бу бўйича ҳали изоҳ бермади.