Полшада аскар жамоат жойида ўт очди

Полшада аскар жамоат жойида ўт очди

Полшалик маст аскар мамлакат шарқидаги Мелник қишлоғида жамоат жойида ўт очди, деб ёзади “РИА Новости” .

Подлаские воэводелиги полицияси вакили Томаş Крупанинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат жойида ўқ узган аскар ҳақида хабар олган. “Ушбу хабардан бир киши жамоат жойида қуролдан ўқ узаётгани чиқди. У ҳарбий полиция томонидан қўлга олинган”, — дея қўшимча қилди у.

Қайд этилишича, гап ҳудудий мудофаа қўшинлари аскари ҳақида кетмоқда. Жиноятчи қочиб кетмоқчи бўлган, бироқ у қўлга олинган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: