Тадбиркорларга электр лимити бўйича енгиллик берилди
Тадбиркорларга электр лимити бўйича енгиллик берилди. Энди Ўзбекистонда тадбиркорлар электр энергияси лимитини 20% га оширса ҳам, қўшимча сарф учун катта харажат қилмайди.
Масалан, агар бир ойда 100 минг кВт/соат электр лимити белгиланган бўлса, 120 минг кВт/соатгача тўлов ҳеч қандай оширилмайди.
Аммо 120 мингдан ортиқ сарф қилинса, қўшимча қисм учун 20% юқори нарх тўланади.