Ўзбекистонда экофаоллар учун янги имтиёзлар берилади
2025 йилда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
Унда ҳар куни юриш ёки югуришни рағбатлантириш, пластикдан фойдаланишни камайтириш, овқатни исроф қилмаслик ва газ, сув ҳамда электрни тежаш каби одатларни шакллантириш кўзда тутилган.
Шунингдек, “Экофаол фуқаро”га давлат хизматларида 10% чегирма берилади, “Яшил оила” мақоми эса электромобил ютиш имкониятини тақдим этади.