“Дунё содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳақиқатни билиши керак”
Шанба куни Зеленский Украина кучлари Россия билан чегарадош Курск вилоятида Шимолий Кореянинг икки ярадор аскарини қўлга олганини айтди.
Бу Пхенян Украина билан урушда Россияни қўллаб-қувватлаш учун қўшин юборганидан сўнг, Киев биринчи марта Шимолий Корея аскарларини тириклайин қўлга олганини эълон қилгани бўлди .
Зеленскийнинг сўзларига кўра, асирлар “зарурий тиббий ёрдам” олишмоқда ва улар Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) ҳибсхонасида.
Шимолий Корея Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Россияга 12 мингга яқин аскарини юборганига ишонилади.
Ўтган ой Жанубий Корея урушда Шимолий Кореянинг 1000 нафар қурбони бўлганини маълум қилган эди.
Зеленский оммавий ахборот воситаларига маҳбуслар билан танишиш имконияти ҳам берилишини айтди. “Дунё содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳақиқатни билиши керак”, деди у.