«Чорсу»да 9 кг. сифатсиз жигар сотувдан олинди
Қозоғистонлик блогер яқинда «Чорсу» бозорида истеъмолга яроқсиз жигар сотилаётгани ҳақидаги видео билан бўлишганди.
Шундан сўнг, Санэпидқўмита, ИИВ ходимлари ва бозор маъмурияти ҳамкорликда текширув ўтказди.
Текширув натижасида 9 кг жигар сотувдан олиб ташланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.