Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди

Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги маҳаллаларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.

 

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 квадрат метр ер майдонини ауцион савдоларида ютиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 30 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

 

Фото: Видеодан кадр

Ушбу шахс муқаддам ҳам Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган бўлган.

 

Ҳозирда ҳоким ёрдамичисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: