Тошкент аэропортида 2 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганлар ушланди
Тезкор тадбирда Нурафшонда яшовчи 26 ёшли аёл икки қизни Туркияга алдов йўли билан жўнатаётган пайтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у Бекобод ва Ўрта Чирчиқда яшовчи икки қизни “катта даромад” ваъдаси билан ишонтириб, фоҳишалик учун Истанбулга юбормоқчи бўлган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилган.