Франциядаги «сафарбарлик» ва Макроннинг Украинадаги уруш бўйича башорати

Франциядаги «сафарбарлик» ва Макроннинг Украинадаги уруш бўйича башорати

Франция президенти Эммануэл Макрон ёш кўнгиллиларни сафарбар қилиш режасини эълон қилди. Ле Монде хабар беришича, бу кучлар Франция қуролли кучларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Франция президенти қуролли кучларга мурожаатида Францияни мослашишга мажбур қилаётган «таҳдидларнинг тўпланиб қолганлигини» таъкидлади.

Нашрнинг маълум қилишича, 20 январь куни Макрон Украинадаги урушдан кейин «хавфларнинг тезлашиши» олдида зарурат туғилганда «қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш учун» кўпроқ ёш кўнгиллиларни «сафарбар қилиш» бўйича умумий режани эълон қилган.

«Келинг, ўзимизни алдамайлик, Украинадаги можаронинг эртага ёки индинга тугаши кутилмайди,» – деди Макрон.

Франция президенти таъкидладики, «бугунги кун синовининг моҳияти Украинага бардош бериш ва келажакдаги ҳар қандай музокараларга куч мавқеидан киришиш имкониятини беришдир. Жанглар тўхтагандан сўнг эртанги вазифа Украинага ўз ҳудудида урушнинг қайта бошланишига қарши кафолатлар бериш, шунингдек, ўз хавфсизлигимизни таъминлаш бўлади.»

Макрон ҳукумат ва қуролли кучлар штабига май ойигача «ёш кўнгиллиларга қуролли кучларда таълим олиш ва уларнинг сафларини мустаҳкамлаш имконини бериш» бўйича таклифлар тайёрлашни сўраб мурожаат қилди. «Биз кўнгиллиларни янада яхшироқ аниқлашимиз, уларни ўқитишимиз ва зарур пайтда сафарбар қилишимиз, асосий Франция ҳудудида ёки бошқа жойларда армияни кучайтира олишимиз керак,» – дея таъкидлади Франция раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: