Бухорода сохта 132 млн сўмни $3 мингга сотишга уринган шахс қўлга олинди

Бухорода сохта 132 млн сўмни $3 мингга сотишга уринган шахс қўлга олинди

 

 

ИИВ маълумотига кўра, Ғиждувон туманида 26 яшар йигит сохта пул сотишга уринган пайтда қўлга тушган.

 

Унинг ёнидан алюмин сих, сохта пул ўраш учун қоғоз боғлагич ва пластик пакетлар топилди.

 

Маълум бўлишича, бу пулларни у Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги икки шахсдан олган. Улар ижарадаги уйда 100 минг сўмлик купюраларни принтерда тайёрлашган. Улардан ҳам 28 млн сўм сохта пул ва ускуналар топилди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: