Исроилнинг Женинга бостириб кириши «қўшиб олиш йили»нинг даракчиси
Al-Jazeera: Жениндаги ҳужумлар фаластинликларни хўрлаш, келажакдан қўрқитиш, барқарорлик ва фаровонликдан маҳрум қилиш орқали уларнинг руҳияти ва психологиясини синдиришдан бошланади.
Бу эса янги аҳоли пунктларини қуриш имкониятларини кенгайтириб, келажакда Фаластин ҳудудларининг катта қисмини Исроилга қўшиб олиш эҳтимолини оширади.
Ҳозирда баъзи исроиллик амалдорлар 2025 йилни аннексия йили деб аташмоқда – улар бу ерда имконият бор деб ҳисобламоқда.
Бир томондан, фаластинликлар пароканда ва бўлинган. Фаластин маъмурияти тиз чўккан – асосан хўрланган ва ожиз. ҲАМАС Ғазода кучсизланиб, Ғарбий қирғоқда катта таъсирга эга эмас.
Трамп маъмурияти эса аннексияни қўллаб-қувватламоқда. АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хаккаби христиан сионист бўлиб, Фаластин босиб олинганлигига ишонмайди.
Буни тасаввур қилиб бўлмайди, аммо бизда аввалги геноцид маъмуриятидан ҳам ёмонроқ янги АҚШ маъмурияти бўлиши мумкин.