Тошкентда 11-синф мактаб ўқувчисида сил касаллиги аниқланди
ССВ хабар қилишича, касаллик ўтган йили 26 декабрда 59-мактаб ўқувчисида аниқланган ва у шифохонага ётқизилган. Унинг оила аъзоларида касаллик аниқланмаган.
Бироқ, у билан мулоқотда бўлган яна бир ўқувчида ҳам касаллик аниқланган ва у ҳам шифохонага ётқизилган. Яна 3 ўқувчига касалликка мойиллик сабаб профилактик даволаниш тайинланган.
Вазирликка кўра, 59-мактаб таъмирланаётгани сабаб унинг юқори синф ўқувчилари 82-мактабга жойлаштирилган бўлган. Ҳозирда муассасада дезинфекция тадбирлари ўтказилган.
59-мактаб директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.