Гвардиола Ҳусановнинг ягона камчилигини айтди

Гвардиола Ҳусановнинг ягона камчилигини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг янги аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрини билдирди.

20 январь душанба куни «Сити» «Ланс» жамоасининг 20 ёшли футболчиси билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди.

«Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнаб, тез ва қаттиқ ўйнайдиган футболчилар билан мулоқот қилишга аллақачон кўниккан. Бироқ, табиий равишда, унинг инглиз ва француз тилларини билиши яхши эмас. Шу сабабли, мулоқот масаласи биз ечишимиз керак бўлган муаммолардан бири бўлади,» – деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: