Россия юзлаб аскарлар жасадларини Украинага қайтарди

Россия юзлаб аскарлар жасадларини Украинага қайтарди

Россия ва Украина ўртасида урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш бўлиб ўтди. Ҳалок бўлган 49 кишининг жасади Россияга қайтарилди, дея маълум қилди РБК нашри парламентнинг ҳарбий ҳаракатлар бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили, Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев.

757 нафар жасад Украина томонига қайтарилди, деб хабар берди Киевнинг ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаби.

Мувофиқлаштирувчи штаб маълумотларига кўра, Донецк йўналишидан 451 нафар, Луганск йўналишидан 13 нафар, Запорожя йўналишидан 137 нафар украиналик ҳарбийларнинг жасади қайтарилган. Бахмут ва Угледар йўналишларидан мос равишда 71 ва 51 нафар жасад етказилди, яна 34 нафар қурбон Россия Федерацияси ҳудудидаги ўликхоналардан қайтарилди.

Шамсаил Саралиев охирги марта 2024 20 декабрь куни жасадлар алмашинуви ҳақида хабар берган. Ўшанда Россия томони 42 кишининг жасадини олди, 503 нафари эса Украинага қайтарилди. Бунгача, 10 декабр куни Россия 2024 йил 24 январда Белгород вилоятида Ил-76 самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасадларини Украинага топширган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: