Ява оролидаги кўчки қурбонлари сони 25 нафарга етди

Ява оролидаги кўчки қурбонлари сони 25 нафарга етди

Ява оролидаги (Индонезия) кўчки қурбонлари сони 25 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий қутқарув хизмати вакилига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Ява вилоятининг Пекалонган ҳудудидаги табиий офат сешанба куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида бошланган. Қутқарувчилар давом этаётган кучли ёмғир ва туман туфайли қидирув ишларини тўхтатишга мажбур бўлди.

Агентлик аввалроқ 16 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган эди, деб хабар беради tass.ru.

Дўстларингизга ҳам юборинг: