Зеленский: АҚШ ҳарбий ёрдами тўхтагани йўқ
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ ҳарбий ёрдами тўхтатилмагани ва мамлакатга кириб боришда давом этаётганини айтди. Бу ҳақда у Молдова президенти Майя Санду билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ Давлат департаментининг аксарият хорижий ёрдам грантларини 90 кунга музлатиб қўйиш ҳақидаги қарори ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан.
«Мен баъзи чекловлар борлигини биламан. Биз батафсил кўриб чиқишимиз керак. Гуманитар дастурларда 90 кунлик чеклов. Биламан, дунёда илгари АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган кўплаб институтлар мавжуд. Мен бу ҳақда билмайман, мен бу пулни кўрмаяпман. Мен фақат Украина қабул қилмаслиги мумкин бўлган нарсани, нима қилаётганимни айтишим мумкин. Мен бор эътиборимни ҳарбий ёрдамга қаратганман, Худога шукур, тўхтагани йўқ», — деди Зеленский.
котиби Марко Рубио кўпгина хорижий ёрдам грантларига сарфланадиган маблағларни 90 кунга музлатиб қўйишни буюрганини хабар қилган эди. Қарор президент Доналд Трампнинг ёрдам дастурларини АҚШ ташқи сиёсатига мувофиқлигини текшириш ҳақидаги буйруғидан сўнг қабул қилинди.
Нашрга кўра, музлатиш АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Украинадаги лойиҳаларига, жумладан, мактабларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, энергетика ва инфратузилмани тиклашга таъсир қилган. Хусусан, оналар учун шошилинч ёрдам дастурлари ва болаларни эмлаш тўхтатилди.
Бироқ, Зеленский таъкидлаганидек, ҳарбий ёрдам чекловсиз қолмоқда.