Дональд Трамп Қўшма Штатлар Гренландияни ўз назорати остига олишини айтди
АҚШ президенти бу ҳақда Аir Force One самолётида журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
«Менимча, биз уни қўлга киритамиз. Оролда яшовчи 56 минг аҳоли биз билан бўлишни хоҳлайди. Дания нима учун бу ерга даъво қилаётганини билмайман, аммо агар улар бунга йўл қўймасалар, бу нодўстона қадам бўлади. Чунки бу дунёда эркинликни ҳимоя қилиш учун зарур», — дея таъкидлади Трамп.
АҚШ президенти Гренландияни сотиб олиш масаласини илк марта 2019 йилда, ўзининг биринчи президентлик муддатида кўтарган эди. У Қўшма Штатларнинг орол устидан назорати халқаро хавфсизлик учун «мутлақ зарурият» эканини айтмоқда.
«Менимча, Гренландияни биз қўлга киритамиз, чунки гап дунёнинг эркинлиги масаласи ҳақида кетмоқда. Бу масалани Қўшма Штатларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан ташқари, биз эркинликни таъминлай оладиган ягона мамлакатмиз. Дания бунга қодир эмас», — дея қўшимча қилди Доналд Трамп.