ҲАМАС ўз сафларини тикламоқда

ҲАМАС ўз сафларини тикламоқда

ХАМАС Исроил билан 15 ойлик можаро давомида 10 дан 15 минггача янги жангчиларни жалб қилиб, ўз кучини тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Америка разведкаси маълумотларига таяниб, АҚШ Конгрессидаги Reuters манбалари маълум қилди.

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳ бир ойлик музокаралардан сўнг 15 январь куни кучга кирди. Можаро Ғазога ҳалокатли зарба бериб, ҳудуднинг катта қисмини вайроналарга айлантирди.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкен аввалроқ ХАМАСнинг жангчиларни тезда ёллаш қобилияти узоқ давом этадиган можаро хавфини туғдиришини таъкидлаган эди.

«Ҳар бир сулҳ фақат гуруҳга қайта ташкил этиш учун вақт беради, бу эса урушни чексиз қилади», деди у.

Ҳамаснинг ҳарбий қаноти матбуот котиби Абу Убайда июль ойида ташкилот минглаб янги аъзоларни жалб қилишга муваффақ бўлганини тасдиқлади. Бироқ, разведка манбаларининг таъкидлашича, ишга ёлланганларнинг аксарияти ёш, тажрибасиз ва асосий вазифалар учун фойдаланилади.

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, Ҳамаснинг Исроил томонидан 20 000 киши деб баҳолаган сезиларли талофатлари унинг қайта қуриш қобилиятига тўсқинлик қилмайди.

«Ҳар бир муҳлат ХАМАСга яна кучлироқ қайтиш имкониятини беради», – деди Блинкен.

Дўстларингизга ҳам юборинг: