Марказий разведка бошқармаси Ухандаги лабораториядан COVID-19 вируси сизиб чиққанини эълон қилди
Марказий разведка бошқармаси (CИА) COVID-19 пандемияси Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан вирус сизиб чиқиши туфайли бошланган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди .
Бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус ҳайвонлардан одамларга табиий равишда ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини аниқлаш учун етарли маълумотларга эга эмаслигини илгари сурган.
Манбаларнинг The New York Times нашрига айтишича, агентликнинг фикри ўзгаргани янги разведка маълумотлари билан эмас, балки мавжуд маълумотларни чуқурроқ таҳлил қилиш билан боғлиқ. Ушбу таҳлил АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден бошқаруви даврида бошланган ва унинг натижалари Марказий разведка бошқармасининг янги директори Жон Ратклифф ташаббуси билан эълон қилинган.