Лукашенко еттинчи бор президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Лукашенко еттинчи бор президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Лукашенко мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келмоқда ва бу сайловларда еттинчи муддатга қайта сайланди. Унинг сўзларига кўра, у ҳали ўзига ўринбосар қидирмаяпти.

 

Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко еттинчи муддатга қайта сайланди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Игор Карпенконинг маълумотига кўра, сайловчиларнинг 86,82 фоизи амалдаги президентга овоз берди.

 

Лукашенконинг ўзи кеча тонгда овоз бериб, 4,5 соат давом этган матбуот анжумани ўтказди. Хусусан, у ҳали ўз ўрнига ўринбосар қидирмаётганини билдирди. «Бу ҳақда сайловдан кейин ўйлаб кўрамиз», деган у.

 

Беларусда президентлик сайловлари 26 январ куни бўлиб ўтди. Уларда Лукашенкодан ташқари яна тўрт номзод иштирок этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: