Медведев 2024 йилда армия билан шартнома имзолаганлар сонини очиб берди
2024 йилда 450 минг киши армия билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, Россия Қуролли кучларини ишга қабул қилиш комиссияси раҳбари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, 2024 йилда контракт бўйича аскарларни ёллаш вазифаси бажарилган.
Яна 40 мингга яқин киши кўнгилли сифатида киришди. Унга кўра, кунига ўртача 1 мингдан ортиқ киши шартнома имзолаган.
Медведев 2025 йилда ҳам ёллаш тезлигини сақлаб қолишга чақирди.
Декабрь ойи охирида шартнома имзолаганлар сони 440 минг кишини ташкил этди, деди Медведев. «Бу барча ҳудудларнинг меҳнати самарасидир», деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.