Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида чекловлар жорий этилди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида чекловлар жорий этилди

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан «Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пункти Қозоғистон томонида «Жибек жоли» пункти вақтинча ёпилади. Бу ушбу назорат-ўтказиш пунктида олиб борилаётган модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

Шу муносабат билан «Қопланбек» ва «Навоий» (Ўзбекистон) ўтказиш пунктлари жисмоний шахсларнинг пиёда кесиб ўтишлари ҳамда енгил автомобиллар ва автобуслар учун очилади.

Қайд этилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан бир вақтнинг ўзида «Қопланбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктларида модернизация ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди ва бугун ушбу ўтказиш пунктларининг техник очилиши амалга оширилди.

Бироқ, ушбу назорат-ўтказиш пунктида 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг ўтиши чекланади. 5 февралдан эса назорат-ўтказиш пункти тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Қайд этилишича, ушбу назорат-ўтказиш пунктида жисмоний шахсларни ўтказиш имконияти кунига 20 мингтага, автомототранспорт воситалариники эса 800 тагача ошиши кутилмоқда.

«Ғишткўприк-Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктининг вақтинча ёпилиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: