Ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украинанинг мавжудлигига таҳдид туғилиши мумкин —Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов

Ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украинанинг мавжудлигига таҳдид туғилиши мумкин —Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов

 

 

«Яқинда Олий Радада “ёпиқ учрашув” бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда Парламент ва фракция раҳбарлари ҳарбий қўмондонликдан урушдаги ҳақиқий вазият ҳақида батафсил маълумотларни сўраган», деб ёзади “Украинаская правда” нашри.

 

Газетанинг ушбу учрашувда иштирок этган манбасига кўра, Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Будановдан Украина армияси яна қанча вақт жанг майдонида қаршилик кўрсата олиши ҳақида сўралган.

 

«Кирилл агар ёзгача жиддий музокаралар бўлмаса, Украина давлатчилиги учун жуда хавфли жараёнлар бошланиши мумкинлигини айтди», — дея манбасининг сўзларини келтиради “Украинская правда”.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: