Зеленский: Трамп ҳақиқатан ҳам урушни тугатишни хоҳлайди, Путин эса – йўқ

Зеленский: Трамп ҳақиқатан ҳам урушни тугатишни хоҳлайди, Путин эса – йўқ

Украина президенти Владимир Зеленский, 8 январь куни Эрон томонидан «Ислом Республикасининг қонунларини бузиш» айби билан ҳибсга олинган ва сўнг озод қилинган итальян журналисти Чечилия Салига берган интервьюсида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина урушини тезроқ тугатиш ниятини самимий деб ҳисоблашини айтди. Бироқ, Зеленский фикрича, Трамп «ўзининг барча тафсилотларини ҳали билмаяпти».

Зеленскийнинг таъкидлашича, Трамп – бу урушни «ҳар кимдан кўра тезроқ якунлаши мумкин бўлган» шахс. Шу билан бирга, Украина президенти айтишича, адолатли тинчликка эришиш учун барча томонларнинг хоҳиши керак, лекин Зеленскийнинг фикрича, Владимир Путин бундай тинчликка эришиш истагини кўрсатмаган.

Украина президенти ўз мамлакати учун хавфсизлик кафолатларининг аҳамиятини яна бир бор таъкидлади. Зеленскийга кўра, бундай кафолатларни тақдим этиши керак бўлган томонлар «Европа ва Қўшма Штатлар» бўлиши керак.

Дўстларингизга ҳам юборинг: