БМТ: Душанба кунидан бери 376 мингдан ортиқ киши Шимолий Ғазога қайтиб келди
БМТнинг инсонпарварлик ташкилоти OCHA’нинг маълум қилишича, Исроил уруши туфайли кўчирилган 376 мингдан ортиқ фаластинлик Шимолий Ғазога қайтган.
OCHA’нинг айтишича, «Исроил қўшинлари шимолга олиб борувчи Нетзарим йўлагидаги иккита асосий йўлдан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, тахминан 376 000 дан ортиқ киши Шимолий Ғазодаги ўз яшаш жойларига қайтгани аниқланди».