Путин “Лада Искра” билан танишди 

Путин “Лада Искра” билан танишди 

 

АвтоВАЗнинг янги модели “Веста”дан кичикроқ, лекин “Гранта”дан каттароқ. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 йил ичида “Гранта”ни ишлаб чиқариш тўхтатилади.

 

Лада Искра В-класс ўлчамидаги седан, хетчбек ва универсал кузовларда ишлаб чиқарилади. У Франциянинг Рено компанияси билан ҳамкорликда лойиҳалаштирилган. Унинг негизида француз-япон альянсининг CMF-B платформаси ётибди. Эҳтимол шу сабабли унинг ички кўриниши 2-авлод “Дастер”га жуда ўхшаш.

 

Автомобил 1,6 литрли 8 клапанли (90 от кучи) двигател ва 5-босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланиши мумкин. Ёқинғи сарфи 6,8 л.

 

Ёки 1,6 литрли 16 клапанли (106 от кучи) двигатель ва 6-босқичли механик ёки вариатор узатиш қутилари билан жиҳозланиши мумкин. Ёқилғи сарфи 7,3 л.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: