Италияда DeepSeek чат-боти блокланди
Мамлакатнинг Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича бошқармаси (GPDP) италиялик фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида Хитойнинг DeepSeek чат-ботини блоклади.
Сабаб
GPDP DeepSeek фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қандай йиғилиши ва сақланиши ҳақида маълумот сўраган, лекин компаниянинг жавоби қониқарсиз деб топилган.
Шу сабабли, GPDP чат-бот фаолиятини чеклаш ва тергов бошлаш ҳақида қарор чиқарди.