Испанияда элчи вазир нутқи вақтида ухлаб қолгани учун ишдан ҳайдалди
Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес Бельгиядаги элчиси Алберто Антон Мадриддаги конференциядаги узоқ нутқи чоғида уйқуга кетганидан сўнг уни ишдан бўшатди.
Ишдан бўшатиш вазирликдаги кенг кўламли «тозалаш»нинг бир қисми бўлиб, яқинда камида етти нафар юқори мартабали дипломат кетган.
Оммавий ахборот воситалари ва ҳамкасблар социалист вазирни шахсий қасосларда ва «террор муҳити» яратишда айбламоқда. Манбаларга кўра, Албарес ўзига ёқмаган барча кишиларнинг «қасос рўйхати»ни юритади.