Москвадаги “Алие Паруса” турар-жой мажмуасида портлаш содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра бу ДХР бокс федерацияси раҳбари ва «Арбат» батальонини яратувчиси Армен Саркисянга қарши суиқасд бўлган. Портлаш оқибатида у ва унинг қўриқчиси оғир жароҳат олган. Ҳодисада жами 5-6 киши жароҳатланган.
Саркисян олдин Украина фуқароси бўлган, ва ўтган йиллар давомида унга Украина махсус хизматлари томонидан бир неча бор таҳдид қилинган.
Айни дамда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, у ерга тиббий вертолёт етиб келган.