Шимолий Америкада янги вирус аниқланди

Шимолий Америкада янги вирус аниқланди

Халқаро олимлар гуруҳи Шимолий Америкада илк бор Кемп-Хилл вируси – генипавирустуркумига мансуб вирусни аниқлади. Тадқиқотчилар ушбу вирус Алабамаштатидаги шимолий калтакесакдумлиерқазғоқ кемирувчиларида борлигини тасдиқлашди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Генипавируслар илгари Австралия ва Жануби-Шарқий Осиёда оғир касалликлар ва юқори ўлим даражасини келтириб чиқарган вируслар оиласига мансуб. Шу туркумга кирувчи Ҳендра вируси Австралиянинг Брисбен шаҳрида илк бор қайд этилган бўлиб, ўлим даражаси 70 фоизга етган. Нипах вируси эса Малайзия ва Бангладешда тарқалган бўлиб, у чақирган касалликларнинг ўлим кўрсаткичи 40 фоиздан 75 фоизгача бўлган.

Брисбен университети олими доктор РисПерри Кемп-Хилл вирусининг Шимолий Америкада топилгани унинг глобал тарқалиш доираси олдинги тахминлардан анча кенг эканини кўрсатишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Кемп-Хилл вирусининг энг яқин генетик қариндоши – Лангиа вируси Хитойда ерқазғоқ кемирувчиларидан одамларга ўтган. Бу эса Кемп-Хиллвирусининг ҳам одамларга юқиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади.

Тадқиқотнинг муаллифларидан бири доктор Ариел Айзекс ушбу вируслар оиласига қарши вакцина ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлаб, олимларнинг навбатдаги босқичи вируснинг ҳужайраларга кириш жараёнини ўрганиш ва унга қарши самарали ҳимоя усулларини топишдан иборат эканлигинимаълум қилди.

Мазкур илмий иш Селл журналида чоп этилган бўлиб, бу тадқиқот вирусларни аниқлаш бўйича энг йирик илмий ишлардан бири ҳисобланади. Илмий гуруҳ илгари 161 979 та янги РНК вируси аниқланганини ҳам эълон қилди. Олимлар ушбу кашфиётлар келажакда инсоният учун номаълум бўлган миллионлаб вирусларни хариталаш ва уларни олдиндан аниқлаш имконини беришини таъкидламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: