Тошкентдаги Riviera савдо марказида фаррош аёл лифт шахтасида вафот этди

Тошкентдаги Riviera савдо марказида фаррош аёл лифт шахтасида вафот этди

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, “Чилтўғон” МФЙ ҳудудида жойлашган Riviera савдо мажмуасида 1979 йилда туғилган М.Ш. 3 февраль куни соат 11:10 да лифт шахтасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, 46 ёшли аёл лифтнинг ҳаракатланиш шахтасидаги шиша ойналарни тозалаш пайтида шахтанинг бурчак қисмида турган. Шу вақтда лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган. Лифтни ҳаракатга келтирувчи қисми бўлган тошлар Ш.М. турган жойга қараб ҳаракатланиб, уни қисиб қолган.

Ҳодиса оқибатида аёл вафот этган.

Воқеа жойи кўздан кечирилиб, видеоёзувлар баённома асосида олинган, Ш.М.нинг вафот этганлиги ҳолати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: