Суриянинг янги раҳбари Эрдўғонга: «Исроилни 1967 йилги чегараларига қайтариш зарур»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сурия ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад аш-Шара музокаралар ўтказиб, қўшма матбуот анжуманида нутқ сўзлашди.
Эрдўғон Сурия халқи 13 йиллик можарода кимёвий қурол қўлланиши каби кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтганини таъкидлаб, Туркия «суриялик биродарлар»ни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини айтди. У аш-Шаранинг ташрифи мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг янги даврини бошланиши эканлигини ва хавфсизлик ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича мумкин бўлган қўшма қадамларни муҳокама қилганини билдирди.