Москва вилоятида ўзбек «таксист» 6 ойлик қизалоқни қутқариб қолди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи кечаси Старо-Рязан йўлида ҳаракатланаётганда, йўл четида ётган чақалоқни кўриб қолган.
Шундан сўнг у дарҳол болани машинага олиб, полиция ва тез ёрдам ходимларига хабар берган.
Бироздан сўнг унинг олдига қизчанинг бувиси келган, аммо ҳайдовчи болани унга бермаган ва полицияни кутган.