Трамп Украина можаросини ҳал қилишда муваффақиятга эришганини эълон қилди

Трамп Украина можаросини ҳал қилишда муваффақиятга эришганини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Украинадаги можарони ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани ва бу йўналишда аллақачон маълум ютуқларга эришилганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Вашингтондаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

«Биз бу муаммони ҳал қилиш учун қаттиқ ишламоқдамиз». “Ўйлайманки, биз бу (уруш – таҳр.) тўхташини таъминлаш борасида муваффақиятга эришмоқдамиз”, деди у.

Трамп яна бир бор Украинада уруш бошланишида айбнинг бир қисми ўзидан олдинги президент Жозеф Байденда эканлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: