Страдивари скрипкаси 11,25 миллион долларга сотилди

Страдивари скрипкаси 11,25 миллион долларга сотилди

Италиялик уста Антонио Страдиварининг (1644-1737) скрипкаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдосида 11,25 миллион долларга сотилди.

 

Associated Press агентлиги хабар беришича, савдолар 8 миллион доллардан бошланган, бироқ бу миқдор бир неча сония ичида ошган. Харидор аноним қолишни хоҳлади.

 

1714 йилда яратилган «Йоахим-Ма» скрипкаси Страдиварининг «олтин даври»ни белгилаб берди.

 

«Унинг ўзига хос овози бор – бой, мураккаб, чуқур. Скрипканинг «овози» нафақат эшитилади, балки ҳис қилинади, у энг нозик нуансларни очиб беради ва ҳар бир мусиқий иборага экспрессивлик беради. Бу биринчи тоифали мусиқачилар асрлар давомида чалишга интилган энг буюк скрипкалардан биридир», дейилади сайт тавсифида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: