Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда тунги назорат тадбирлари ўтказилди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/3uiodikbkquatyk.jpeg)
8 февраль куни тунги вақтда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари билан биргаликда Тошкент вилоятидаги 39 та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилди.
Тадбир давомида Тошкент туманида 13 та, Қибрай туманида 10 та, Зангиота туманида эса 16 та иссиқхона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланди. Натижада Тошкент туманида 1 та, Қибрайда 5 та, Зангиотада эса 2 иссиқхонага нисбатан жарима қўлланилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.