Сирдарёда ўқитувчини урган аёл узр сўраб чиқди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/1000027112.medium.jpg)
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралашни маълум қилди.
Сирдарё туманидаги 1-мактабда ўқитувчини урган аёл кечирим сўраб чиқди. Аёлнинг қўпол муомаласи жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган эди.
Ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва унга нисбатан тегишли чора кўрилган. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралайди ва доимо муросасиз муносабатда бўлади», – дейилади вазирлик хабарда.