Тошкентда қанча одам ЙТҲ оқибатида вафот этгани айтилди

Тошкентда қанча одам ЙТҲ оқибатида вафот этгани айтилди

2024 йил давомида Тошкент шаҳрида 91 нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Халқ депутатлари кенгашининг қарорида маълум қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида 1 йил давомида 1 280 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган. Шунингдек, 720 та пиёдалар билан боғлиқ, 98 та тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 95 киши ҳаётдан кўз юмган бўлиб, уларнинг 10 нафарини болалар ташкил этганди. Шунингдек, ЙТҲлар натижасида 1 248 киши жароҳатланган, шундан 235 нафари болалар бўлган. 10 киши эса умрбод ногирон бўлиб қолган.

2022 йилда эса пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари эса тан жароҳати олган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: