Ўзбекистон янги қуролларини намойиш қилди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро мудофаа технологиялари кўргазмасида Ўзбекистон ўзининг янги ҳарбий ишланмалари билан қатнашмоқда.
Мамлакатимиз павилёнида Арслон 8×8 ва Арслон 6×6 зирҳли транспорт воситалари ҳамда юк машинаси шассисида ўрнатилган Тўфон ўзиюрар гаубитсалари намойиш қилинди. Айниқса, илгари жамоатчиликка тақдим этилмаган «Тўфон» мутлақо янги қурол сифатида эътиборни тортмоқда.
