Шавкат Мирзиёев “Ас-Салом” сарой-музейига борди

Сарой 1960-1964 йилларда араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга келган хорижий раҳбарлар учун қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.
2019 йилда саройда музей очилган. Унда 32 000 кв. метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.
Якунда Ўзбекистон президенти музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.