Боғчада 6 ёшли бола игна билан жароҳатланди

Боғчада 6 ёшли бола игна билан жароҳатланди

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги болалар боғчаларидан бирида 10 февраль куни нохуш ҳолат юз берди. Боғчага амалиёт ўташ учун келган касб-ҳунар мактаби талабаси 6 ёшли боланинг танасига игна санчгани маълум бўлди.

Воқеани болалардан бири онасига айтиб берган. Онанинг сўзларига кўра, фарзанди дастлаб дўстларига игна санчилганини айтган, лекин кейинчалик фақат ўзи жароҳат олганини тан олган. Ҳолатдан шубҳаланган ота-она болани видеога олиб, унинг танасидаги изларни ҳужжатлаштиришган.

Аниқланишича, боғча тарбиячиси имтиҳон топшириш учун вақтинча кетгани боис болаларни назорат қилиш амалиётчи талабага топширилган. Айни шу пайтда талаба қиз болани игна билан жароҳатлаган.

Тиббий экспертиза натижаларига кўра, боланинг танасида енгил тан жароҳати қайд этилган. Суд қарорига биноан, айбдор талаба БҲМнинг бир баравари миқдорида жаримага тортилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: