Бразилия собиқ президентига сайловдан сўнг тўнтаришга уриниш айби қўйилди

Бош прокуратура собиқ президент Жаир Болсонаруга 2022 йилги сайловда мағлуб бўлгандан сўнг давлат тўнтаришига уриниш айби билан жиноий иш қўзғатди.
69 ёшли Болсонару ва 33 нафар гумонланувчига жиноий гуруҳ тузиш ҳамда демократик жараёнларга аралашишга уриниш каби бешта айблов қўйилди.
Прокуратура маълумотига кўра, фуқаролар ва ҳарбийлардан иборат бу гуруҳ 2022 йилги президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш жараёнини тўхтатишга уринишган.
Болсонару айбловларни рад этиб, ўзини сиёсий таъқиб қурбони деб атаган.