Франция сенати ҳижобга қарши курашни давом эттирмоқда

Франция сенати спорт тадбирлари вақтида ҳижоб кийишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ушбу қонун лойиҳаси кўпчилик – 210 нафар сенаторлар томонидан ёқланган. Улардан 81 нафари қонун лойиҳасига қарши овоз берган бўлса, 38 нафари бетараф қолган.
Республикачилар партиясидан сенатор Мишел Савин ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси спорт иншоотларида жамоавий намоз ўқишни тақиқлашни ҳам назарда тутади.
Сўлчилар Миллий Ассамблеяда кўпчиликни ташкил этувчи Республикачилар партияси вакилларини муслималарни камситишда айбламоқда. Сенатда сўз олган социалист Силви Роберт ушбу қонун жамиятда бўлинишларга олиб келишини таъкидлаган.
«Ушбу қонун лойиҳаси маълум сиёсий мақсадни кўзлаб ишлаб чиқилди: бу орқали дунёвийликни ҳимоя қилиш баҳонасида Исломга қарши курашилади», деган у.