Россияда маст эркак «чурка» деб ҳақоратлаб, калтаклаган бола ўрис бўлиб чиқди

Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида маст эркак мактаб ўқувчисига ҳужум қилди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, воқеа содир бўлган пайтда 11 ёшли Егор ўзига таниш бўлган қизлар билан суҳбатлашаётган бўлган. Кутилмаганда у ерда маст эркак пайдо бўлиб, болаларни ҳақоратлай бошлаган.
Шу аснода у жабрланувчини кўплаб ўрислар марказий осиёликларга нисбатан ишлатадиган ирқчиликка мансуб сўзлар билан камситиб калтаклаган. Егорнинг ота-онасининг айтишича, бола маст эркакнинг зарбасидан кейин йиқилиш асносида бошини деворга қаттиқ уриб олган ва мияси чайқалган. Айни дамда эркакнинг шахси аниқланиб, унинг қидирувга берилгани айтилмоқда.
Афсуски айни дамда Россияда миллатчилик авжига чиқиб боряпти. Бу эса нафақат муҳожирларга, балки русларнинг ҳам зарарига хизмат қиляпти.