Европа Иттифоқи Украина бўйича махсус саммит ўтказиши мумкин

Европа Иттифоқи Украина бўйича махсус саммит ўтказиши мумкин

DPA агентлигининг хабар беришича, ЕИ Кенгаши президенти Антонио Кошта Европа давлатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига АҚШ сиёсатидаги кескин ўзгаришлар муносабати билан Киевни янада кучлироқ қўллаб-қувватлаш ва Украинага тақдим этилиши мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари тўғрисида бир қатор саволлар йўллаган.

«Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг позициялари мос келса, тегишли қарорлар қабул қилиш учун махсус саммит ташкил этилади» – деб ёзади журналистлар.

Қайд этилишича, бундай учрашувни ўтказиш муҳокама учун мустаҳкам асос ва тегишли натижага эришилсагина мантиқий бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: