Борис Писториус АҚШни Россия билан музокаралар учун танқид қилди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус Дональд Трамп маъмурияти Украинада тинчлик музокараларини олиб бораётганидан норозилигини билдирди. Deutschlandfunk нашрига берган интервьюсида у АҚШ «Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболидан воз кечиб, хатога йўл қўйганини» айтди. Унинг фикрича, бундай баёнотлар Ғарбнинг музокаралардаги позициясини заифлаштиради.
Писториус, шунингдек, Қўшма Штатлар Россия билан Европа давлатлари иштирокисиз мулоқот олиб бораётганини ҳам танқид қилди, бироқ айни пайтда айнан Европа келажакда тинчликни таъминлаш учун асосий масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини тахмин қилмоқда.
Америка позициясини танқид қилишига қарамай, Писториус Германия НАТОнинг Европадаги энг йирик ҳамкори сифатида тинчликпарвар миссияда иштирок этишга тайёрлигига ишонтирди. Бироқ, у бундай қарор тафсилотлари ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтди.
Германия мудофаа вазирининг таъкидлашича, мумкин бўлган имтиёзларни оммавий муҳокама қилиш фақат Владимир Путиннинг қўлида ўйнаб, унинг музокаралар столидаги позициясини мустаҳкамлайди.