НАТО Бош котиби Иттифоқ аъзоларини огоҳлантирмоқда: Акс ҳолда сизга Трамп қўнғироқ қилади

НАТО Бош котиби Иттифоқ аъзоларини огоҳлантирмоқда: Акс ҳолда сизга Трамп қўнғироқ қилади

«Мен айтганимда мудофаа харажатларини оширинг, акс ҳолда Трамп сизга қўнғироқ қилади». Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте иттифоқдошларга маълум қилди.

«Улар [мудофаага ўз бюджетининг 2 фоизини ҳам сарфламайдиган мамлакатлар] буни келаси ёзгача бажариши шарт. Мен уларга шундай деяпман: агар менинг қўнғироқларимга жавоб бермасангиз, сизга Вашингтондан жуда яхши бир одам қўнғироқ қилиши мумкин. У эса… айтайлик… ўз мақсадига эришиш учун камроқ вақтга эга бўлиши мумкин,» – дея таъкидлади у.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: