Россия хорижий брендларнинг қайтишига хайрхоҳлик қилмайди 

Россия хорижий брендларнинг қайтишига хайрхоҳлик қилмайди 

 

 

Хорижий брендларнинг қайтиши рақобат асосида бўлади, деди Россия Саноат ва савдо вазирлиги.

 

Ҳар бир компаниянинг Россия бозорига қайтишини алоҳида кўриб чиқиш керак.Ўтган давр мобайнида маҳаллий компаниялар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширди ва чет эллик рақобатчиларнинг кетиши натижасида бўшаган жойларни эгаллади. Биз учун маҳаллий компаниялар манфаатлари ва ички бозорни ҳимоя қилиш, устувор вазифа ҳисобланади, дейилади вазирлик баёнотида.

 

2022 йилда махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари босим ўтказиши оқибатида аксарият хорижий брендлар Россия бозорини тарк этган эди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: